Европани қийнаётган газ можароси. Путиннинг қуроллантириш сиёсатидан қайси давлатлар зарар кўрмоқда?

«Nord Stream1» газ қувури орқали газ таъминоти тўхтатилгач, Европа етакчилари келажакни Россия энергиясисиз қуришни режалаштирмоқда, дея хабар қилади «Guardian» нашри.

Айни шу ерда энергетика саноати ичида бир савол пайдо бўлмоқда: Россия раҳбари ёпилган газ қувурларини қайта ишга туширадими? Бу ҳафта Кремль назорати остидаги энергетика фирмаси Газпром 21 июлгача “Nord Stream1” қувури орқали газ етказиб беришни тўхтатиб қўйди ва унинг ишлаб чиқариш қувватини 40 фоизга камайтирди. Энди Россия президенти осонликча уни қайта фаоллаштиришмайди, деган хавотирлар кучаймоқда.

Шу ҳафта Оксфордда бўлиб ўтган Аурора консалтинг конференциясида аъзолардан энергия таъминоти қайта тикланадими ёки йўқ, деган саволга овоз бериш сўралган. Ажабланарлиси «ҳа» ва «йўқ» жавоблари миқдори бир хил. Шунга қарамай аниқ жавобни фақат Путин билади, деб айтилмоқда. Бу аснода Европани таъминлаб турган газ таъминотининг узилиши давлатларни қиш келишидан олдин ўз захирасини тўлдириб олишга ундамоқда.

Ушбу газ таъминотини чеклаш стратегиясидан кўзланган мақсад Киев иттифоқчиларини заифлаштириш, дейилади. Европа қанча кам газ борса, Украина учун шунча кам пул ажратилишини англатади.

Газсизлик қурбонига айланган давлатлар.

Германия.

Айни пайтда газсизлик нишонининг илк ўлжаси Германия бўлган. Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, Россия ўз газидан «қурол» сифатида фойдаланмоқда. Вазирнинг тан олишича рус газига ҳаддан ортиқ қарам бўлингани унинг давлатининг катта хатосилигини таъкидлаган. Биргина 2021 йилнинг ўзида Германия «Nord Stream1» газ қувури орқали 59.2 миллиард куб метр газни импорт қилган. Ва келгуси йили янги «Nord Stream» газ қувурининг очилиши билан ушбу миқдорни икки ҳисса оширишни олдига мақсад қилган эди. Аммо Россия-Украина можароси сабаб бу режалар «пучга чиқди». Россия Газпром қўмитаси июнь ўрталарида «Nord Stream1» даги газ таъминотини 40% гача узиб қўйган эди. Бунинг натижасида Германиянинг рус газига қарамлиги 55% дан 35% га тушиб кетган. Германия ҳукумати мавжуд газ инқирози сабаб саноат фойдаланувчиларидан кечалари кўчалардаги светофорларни ўчиришни, кондиционерлардан фойдаланмасликни тарихий биноларни қўшимча чироқлар билан ёритмасликни сўраган.

Италия.

Айни дамда италияликлар жазирама билан курашмоқда, аммо қишни иссиқда ўтказиш Европадаги энг кекса аҳолига эга мамлакатнинг кун тартибида долзарб бўлиб қолмоқда. Италия учун Россия гази импорти Украинадаги урушгача бўлган вақтгача истеъмолнинг 18 фоизини ташкил этиб, асосан, Транс-Аустриа газ қувури орқали амалга оширилган эди. Хабарларга кўра, шу ҳафта газпром Италияга газ етказиб бериш учдан бир қисмга қисқаришини, уруш бошланганидан бери 60 фоизга қисқарганини айтиб ўтди. Италия саноатида етакчи ҳисобланган Confindustria ассоциациясининг тўлиқ тўхтаб қолиши эса унинг ЯИМининг 2 фоизга тушиши мумкинлигини кўрсатган. Облигациялар рентабеллигининг ўсиши мамлакатнинг катта қарзларини тўлаш бозорлар зиммасида қоли кетишидан тобора кўпроқ ташвишланаётганини намоён этмоқда. Айни пайтда эса Италия 60% гача тўла эканлигини маълум қилинган.


Словакия.

Словакиянинг асосий газ импортчиси бўлган СПП газнинг катта қисмини Россиядан олади ва ҳатто Зеленский ҳам словаклар бу манбани дарҳол тўхтата олмаслигини тан олади. ССП йил охиригача Норвегия ва бошқа давлатлардан суюлтирилган газ (ЛНГ) импортини оширишга муваффақ бўлди. Жорий йил охирида очилиши кутилаётган Полша-Словакияни ўзаро боғловчи янги қувур ҳам синовдан ўтказилмоқда.

Австрия.

Австрия газнинг қарийб 80%ини Россиядан олади. Ҳукумат қўшимча заҳираларни яратиш учун 6,6 миллиард эвро ажратишга ваъда берса-да, бироқ Европадаги энг йирик ер ости газ омборларидан бири бўлган Ҳайдачнинг қўшма эгалари — Германия ва Австрия фирмаси Газпром ўртасидаги зиддият туфайли тўлдирилмай қолиши мумкин.

Нидерландия.

Нидерландия энергетика вазирлиги мамлакат Россия газига бўлган эҳтиёжни тўхтатишга эришганини маълум қилди. Май ойида «Газпром» Голландиянинг ГасТерра компаниясига газ этказиб беришни тўхтатиб қўйган эди, чунки у барча газ учун рублда тўланиши кераклиги ҳақидаги Кремль талабларини қондиришдан бош тортган.

Франция.

Франция 17% газ импорт қилган ҳолда, ўзининг Россиядаги баъзи қўшни давлатларига қараганда рус газига камроқ қарам. Аммо энергия ишлаб чиқаришни алмаштириш анча мураккаб бўлаётганини ҳисобга олиб, кўплаб француз атом электр станциялари техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш туфайли ишламай қолиши ҳам мумкин. Россия июнь ойида Францияга газ етказиб беришни қисқа муддатга тўхтатган эди. Шу сабаб, Париж молия вазири Бруно Ле Маире бу ҳафта Россия газининг тўхтатилишини «енг эҳтимолий сценарий» деб таърифлади.

Испания.

Испания бош вазири Педро Санчез мамлакат барча жабҳаларда мамлакатнинг газ таъминоти бўйича геосиёсий тарангликка дуч келаётганлигини айтиб ўтган. Унинг Ғарбий Саҳро узра бўлган низода Марокашни қўллаб-қувватлаш қарори Жазоирдан газ оқимининг қисқаришига сабаб бўлди. Ҳозирда эса Россия Испаниянинг АҚШдан кейин иккинчи йирик етказиб берувчиси бўлиб қолган.

Полша.

Россия апрель ойи охирларида газ учун рублда тўлашдан бош тортгани учун Полша ва Болгарияни газ таъминотидан узиб қўйган эди. Полша ўз газининг қарийб ярмини Россиядан олиб келган. Шунга қарамай, полша ўз энергия қувватини кўмир билан ҳам қониқтириб келади ва айни дамда ўз газ захирасини тўлдириб ҳам олган. 1996 йилдан буён газпром билан қилинган шартнома шу йил ниҳоясига етади ва Полша қайтиб бу шартномани янгилаш имконига эга бўлмайди. ICIS консультинг компаниясининг газ таҳлили бўлим бошлиғи Том Маркез Мансер «Айни дамда Полша ёмон ҳолатда эмас. Сабаби у кўп йиллар мобайнида ҳам Россияга ишонмаган. Россия энергия таъминоти хавфсизлиги ҳақидаги суҳбатни бошқа мамлакатларга қараганда анча олдинроқ бошлаган», дея ўз фикрларини билдириб ўтган.

Машҳура КАРИМ тайёрлади