Жигар циррози ривожланиб борадиган касаллик; бунда жигар тўқимаси яллиғланиб, унинг бир қисми бириктирувчи тўқима билан алмашинади.
Жигарнинг ўткир яллиғланиши — гепатитда, унинг Б, С, Д шаклларида, ўткир гепатит сурункали гепатитга айланаётганда, безгак, сил, захм бруцеллёз каби юқумли касалликларда, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг сурункали яллиғланишида, турли кимёвий моддалардан мунтазам заҳарланишда, шунингдек, алкоголизмда пайдо бўлади.
Жигар циррози — секин ривожланадиган сурункали касаллик.
Жигар циррози текширганда жигарнинг қаттиқлашгани ва функциясининг бузилганлигига қарамай, киши узоқ вақт ҳеч қандай хасталик аломатини сезмай юриши мумкин.
Касаллик зўрайганда бемор дармонсизланади, озиб кетади, иштаҳадан қолади, кекиради, кўнгли айнийди, баъзан қусади, ичи кетади ёки қотади, қорни дам бўлади, тана ҳарорати кўтарилади, асти ривожланади.
Давони эса врач тайинлайди.