Смайлик (“Табассум”) лар кундалик ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурди. 2023 йилда iPhone (iOS) ва Android телефонларига юкланиш эҳтимоли бўлган эможилар маълум бўлди. Келаси йил iOS ва Android га титраётган юз, ҳаворанг юракча, кийик боши ва медуза билан бирга 31 та янги эможи илова қилиниши мумкин.
Эможилар хабар жўнатишда, бошқа жўнатмаларга изоҳ ёзишда ишлатилади. Unicode концортсиуми эса айни пайтда эможи 15 учун янги эможиларнинг турларини шакллантиришмоқда. Очиқ ҳаворанг юракча, кулранг юракча, эшак, кийик боши, қарға, медуза, тароқ, ғоз, қанот, занжабил, нўхатларнинг тасвири янги эможилар қаторида бўлиши эҳтимоли бор.
Қуйида янги эможиларнинг намуналари
Эможиларнинг хулосавий намуналари Apple ва Google сингари нуфузли ширкатларнинг танловига кўра амалга киритилади. Номзод эможиларнинг намуналари эса аллақачон шаклланиб бўлди.
Янги эможилар ҳали лойиҳа босқичидан тўлиқ ўтмаганлиги туфайли уларда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Уларнинг рўйхати июл ойида тўлиқ шаклланитирилади.
Дилбар Ражабова тайёрлади