Ўзбекистон 5 йил ичида қурилган ГЭСлар бўйича МДҲ орасида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонда ўтган 5 йиллик қисқа давр мобайнида 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган.

МДҲ мамлакатлари ичида ўтган 5 йил давомида гидроенергетика соҳасида янги ГЭСларни фойлаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекгидроенерго” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги беш йил ичида Россияда жами 6 та, Тожикистонда 1 та, Қозоғистонда 3 та, Озарбайжонда 5 та, Беларусда 2 та янги ГЕСлар ишга туширилган. Украина, Молдова, Грузия, Қирғизистонда янги ГЭСлар ишга туширилмаган.

“Мамлакатимизнинг эса, бу борада юқори кўрсаткични қайд этгани сир эмас. Ўтган 5 йиллик қисқа давр мобайнида 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, 9 та ГЭС модернизация қилиниб, янги қувватларда ишга туширилди”, – дейилган хабарда.