Тафаккур вақти: Хизматчи

Бир куни амир Башир аш-Шихобий хизматкорига:
– Бақлажон егим келди, — деди.
Хизматкор:
– Аллоҳ бақлажонни ёрлақасин! У егуликларнинг тўраси, ёғсиз гўшт демак, қилтаноқсиз балиқ. Қайнатиб есангиз бўлади, қовуриб есангиз бўлади, димлаб есангиз бўлади, тузлаб есангиз бўлади, қиймалаб есангиз бўлади…
Амир:
– Лекин илгари еганимда ошқозонимни оғритган эди.
Хизматкор:
– Қуриб кетсин бу лаънати Бақлажон!!! Истеъмоли нохуш, ҳазми оғир, бемаза, қоп-қора, кўримсиз нарса!
Амир:
– Эй, ярамас! Бир вақтнинг ўзида ҳам мақтаб, ҳам ёмонлаб бўларканми?! Ҳозиргина оғиз кўпиртириб мақтамадингми?!
Хизматкор:
– Хожам! Мен амирнинг хизматчисиман, бақлажоннинг эмас! Агар амирга мувофиқ бўлса, соз дейман. Борди-ю номақбул деса, ёмонлайман-да у юзи қорани!