Лос-Анжелесдаги ХХХIV ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 2028 йилнинг 14 июлида бўлиб ўтади, мусобақа расман 30 июлда якунланади, деб ёзади “ТАСС” Олимпиада ташкилий қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Бундан ташқари, 2028 йилги ёзги Паралимпия ўйинларининг ўтказиладиган саналари маълум бўлди – тантанали маросим 15 август куни бўлиб ўтади, спорт мусобақалари 27 августда якунланади.
Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ўйинлари 2017 йил сентябр ойида Лима шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитасининг 131-сессиясида эълон қилинган эди. Лос-Анжелес учинчи марта ўйинларга мезбонлик қилади — шаҳарда илгари мусобақалар 1932 ва 1984 йилларда ўтказилган.