Хитойнинг Нингся-Хуэй автоном ҳудудида шифокорлар бубонли вабо билан касалланган биринчи ҳолатни тасдиқлади. Бу ҳақда «Xinhua» хабар берди.
Вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳудудий штаб бу маълумотни тасдиқлаган. Бемор яқинда бошқа автоном туман — Ички Мўғулистондан келган. Касалланиш ҳолати шимоли-ғарбий Инчуан шаҳрида қайд этилган. Ҳолат юзасидан вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фавқулодда чораларнинг IV даражаси жорий этилган.
Бубон вабоси ўрта асрларда инсоният тарихидаги энг даҳшатли эпидемиялардан бирига айланган. Бу жуда юқумли ва кўпинча ўлимга олиб келадиган касаллик бўлиб, асосан кемирувчиларнинг мўйнасида яшайдиган бургалар орқали тарқалади. У «Yersinia pestis» бактерияларидан келиб чиқади.