Мажбурий ижро бюросининг Боғдод тумани бўлими томонидан ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 18.04.2022 йил кунги қарорига асосан қарздор “Икромжон Мирзахамдам ўғли” хусусий корхонасидан ундирувчи “Халқ банки” АТБ Боғдод филиали фойдасига 135.451.228 сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор огохлантирилган бўлсада, банк олдидаги қарзини тўламай келган.
Давлат ижрочиси томонидан 16.07.2022 йил куни гаров мулки давлат рақами 40Р001ТА бўлган “Malibu” русумли автомашина қидирув эълон қилинган.
Бошқарманинг қидирув соҳаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлар давомида 18.07.2022 йил куни “Malibu” автомашинаси Фарғона шаҳрида жойлашган устахонадан топилиб, давлат ижрочисига топширилди.
Ҳозирда хатланган мулкни савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда.