Россия Президенти Владимир Путин мутлақо соғлом. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Колорадо штатидаги Аспен институтида анъанавий хавфсизлик форумидаги нутқида айтиб ўтди.
“Президент Путиннинг саломатлиги ҳақида турли миш-мишлар юради. Биз айтишимиз мумкинки, у мутлақо соғлом. Бу разведканинг расмий баҳоси эмас”, деган у.
Дарҳақиқат, ОАВда хадемай 70 ёшни қаршилайдиган Путиннинг соғлиғи ҳақида турли тасдиқланмаган миш-мишлар тез-тез учраб туради. Шундай хабарларда у Паркинсон, саратон касаллигига чалингани айтилган.
Бироқ Россия расмийлари, хусусан, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотларни рад этган.