Финландиялик тадқиқотчилар, яшил энергияни ойлаб асрай оладиган, дунёнинг илк “Қум батареяси” ни кашф қилишди.
Мутахасислар, ушбу кашфиётнинг яшил энергиянинг йил давомида фойдаланилиши муаммосига ечим бўла олишини таъкидлашмоқда.
Кам миқдорда қум сарф қиладиган ушбу жиҳоз, қуёш ҳамда шамол орқали ҳосил бўладиган оз миқдордаги энергия билан айланади. Қум иссиқликни 500 даражагача сақлай олади ва энергия қиммат бўлган қиш фаслида уйларни иситиш учун фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.
Финландия газнинг асосий қисмини Россиядан олади. Украинадаги уруш туфайли ўлкада газ танқислиги янада ортди. Россия, Финландиянинг NATO га аъзо бўлиш ҳақидаги қароридан кейин бу давлатига газ ва электр сотишни тўхтатди.
Ўлкада қиш қаттиқ келганлиги сабаб қиш фаслида иссиқлик ва электр таъминоти учун зарур бўлган энергия барча Финландияликларнинг асосий муаммосига айланади.
Қум батареялари қандай ишлайди?
- Қуёш панеллари ва шамол трубиналари электр ишлаб чиқаради.
- Иссиқликнинг бир қисми тўғридан-тўғри ишлатилади.
- Асосий қисми қумда сақланади.
- Иссиқ сув, йил давомида биноларни иситиш учун ишлатилади.
Бироқ давлатнинг ғарбида барпо қилинган бу тизим, мавжуд муаммога вақтинча ечим бўла олади, холос.
Жиҳозга 100 тоннагача қум сиғади. Оддий кўринишга эга бўлган ушбу тизим энергияга энг кўп эҳтиёж туғилган вақтда фойдаланиш учун қулай ечим сифатида ишлатилади.
Иқлим ўзгариши ва қазилма ёқилғиларнинг нархи юқори суратда ошиб кетиши сабабли янги энергия ишлаб чиқариш тизимига талаб ҳам ортмоқда.
Янги қуёш энергияси ва шамол трубиналаридан ҳосил бўлган энергия тезда электр тармоғини етказиб беради. Бироқ бу қўшимча ресурсларнинг қийинчиликлари мавжуд. Энг муҳими жараённинг давомийлиги ҳисобланади. Ташқарида қуёш йўқ бўлса ва шамол эсмаса электр токини қандай ёқасиз?
Қолаверса, электир тармоқларига янги энергия бераётганда тармоқни мувозанатда тутиб туриш учун бошқа энергия манбаларини ҳам қувватлантиришга мажбурсиз. Чунки оз ёки кўп миқдордаги энергия тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади.
Бу масаланинг энг яхши ечими тармоқда энергия яшил ҳолатга келганида энергияни сақлай оладиган ҳамда мувозанатни тутиб тура оладиган улкан ўлчов батареялари қуришди.
Айни пайтда батареяларнинг кўпида литий ишлатилади. Бу батареялар қиммат, углерод эса ортиқча. Қолаверса, бу батареялар, ортиқча энергияга чегараланган миқдорда бардош бера олиши мумкин.
Канкаанпаа шаҳридаги бир гуруҳ ёш муҳандислар қумдан ясаган батареяларининг дастлабки иш жараёнларини якунладилар. Мавжуд муаммони кам харажат бўлган шу йўл билан ечишларига ишонишмоқда.
Машҳур “Night Energi” номли ширкатнинг икки қурувчисидан бири бўлган ва батареяни ўйлаб топган жамоа аъзоларидан ўрин олган Маркку Йлўнен “Яшил энергия ниҳоятда кўп бўлган бу даврда тезда ишга киришишни хоҳлаймиз” -, дейди.
Қум батареяси, Ватажанкоски электр марказининг бир бўлимида қурилди. Минтақадаги уйлар ушбу марказдан иситилмоқда. Камчиқим бу электр қумни 500 даражагача иситади. Иссиқ ҳаво иситувчи ёрдамида қумда айлантирилади.
Энергия қиммат бўлган бу даврда батарея иссиқ ҳавони минтақанинг сув иситиш тизимига етказиб беряпти. Иссиқ ҳаво эса сувни иситади. Сўнгра бу сув атрофдаги уйларга, ишхоналарга, ҳатто сув ҳавзаларига ҳам етказиб берилмоқда.
Қум батареяси Тампере шаҳридаги эски қоғоз фабрикасида қурилди. Ҳукумат тадбиркорларга ўша ердан яна жой ажратиб берди.
Энергия ва иқлим мутахасиси Элина Сеппанен “Ҳаво жуда совуқ бўлган пайтларда бир неча соат ишлайдиган марказ ҳаддан ортиқ қимматга тушади. Бироқ фойдаланишнинг қулайлигини таъминлаган ушбу ечимимизда иссиқликни сақлаш имконимиз бўлса, бу харажатларни қисқартиради” -, дейди.
Эслатиб ўтамиз:
Янги олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, дунёда қазилма ёқилғисидан фойдаланиш кутилмаган миқдорда ортди, қайта ишлаб чиқарувчи энергия манбаларига ўтиш сурати эса турғунлашди.