Шимолий Корея исталган вақтда ядровий синов ўтказиши мумкин

 Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл КХДР исталган вақтда ядро синовини ўтказишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.

 «Биз ишонамизки, менинг инаугурациям пайтидан бошлаб, Пхенян исталган пайтда буни амалга оширишга тўлиқ тайёр ва қодир», — дея Yonhap агентлиги президент сўзларидан иқтибос келтирган.

 Ўз навбатида, Япония Мудофаа вазирлиги ҳам ўзининг “Оқ қоғоз” йиллик ҳисоботида КХДРнинг ҳаракатлари Япония хавфсизлигига “жиддий таҳдид” эканини таъкидлаган.

 Қайд этилишича, 2022 йил бошидан буён Шимолий Корея ракеталарни “ўта юқори частотада ва янги усулда” учира бошлаган.

 Пхенян ядровий синовлар ўтказиб, “янги провокациялар”га киришиши мумкин.

 КХДР охирги марта бундай синовни 2017 йилда ўтказган эди.