Tиббиёт ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар қанча балл тўплаши керак?

Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилади. Ўтиш бали эса 129 баллни ташкил қилади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМдан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.