Ўзбекистонда жорий ҳафтада ҳароратнинг меъёрдан ошиб кетиши туфайли электр узатиш тармоқларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши қайд этилмоқда, бу тармоқда жиддий носозликларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирликка кўра, асосан очиқ қуёшда жойлашган электр узатиш тармоқлари бугунги кунда уларнинг ишлаши учун мўлжалланмаган ҳароратгача қизийди. Жуда юқори ҳарорат кўрсаткичларига қўшимча равишда, айниқса кундузи, электр узатиш тармоқларининг носозлик ҳолатига электр энергияси истеъмолининг фавқулодда ўсиши таъсир қилади.
Бундай ҳолатда, ҳар қандай вақтда электр узатиш тармоқларининг ҳаддан ташқари қизиши ва истеъмолнинг ўсиши тизимда катта ҳажмдаги бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши эҳтимоли бор, бу электр таъминотини нормаллаштириш учун сезиларли вақтни (бир кун ёки ундан кўпроқ) олиши мумкин.
Энерготизимда кенг кўламли муаммолар юзага келишини олдини олиш учун диспетчерлик хизматлари электр узатиш тармоқларидаги юкламани камайтириш учун зарур чоралар кўради. Хусусан, маълум кўрсаткичлар критик даражага яқин бўлган ҳолда, айрим турар-жой бинолари ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узиб туриш керак бўлади. Кўрсаткичлар нормаллаштирилганда, диспетчерлик хизмати ушбу объектларни дарҳол электр таъминотига улайди.
“Ғайритабиий юқори ҳароратнинг яхшиланиши барқарор электр таъминотини нормаллаштиришга ёрдам беради. Шу муносабат билан, истеъмолчилар тармоқдаги кенг кўламли носозликларни олдини оладиган, вазиятни анча узоқроқ тузатишни талаб қиладиган бундай чоралар зарурлигини тушунишлари муҳим ҳисобланади”, дейилади хабарда.