Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тикланди ва келгуси ҳафтадан янги форматда давом этади.
Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилиши кўзда тутилган.
28—29 июль кунлари Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Президентнинг Ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 25—26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Шавкат Мирзиёев мурожаат йўллаши кутилмоқда.