Франциянинг 88 департаментида қурғоқчилик хавфи туфайли сув истеъмолига чекловлар киритилди. Бу ҳақда «BFM TV» хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатда жазирама ва ёмғирнинг йўқлиги туфайли қурғоқчилик кучайиб бормоқда. Ҳолат юзасидан 88 та департаментда қурғоқчиликдан огоҳлантириш ва сув чекловлари эълон қилган.
Пэи-де-ла-Луара ва Янги Аквитания минтақасининг баъзи департаментларида қурғоқчиликнинг қизил даражасини эълон қилган. У ерда сувдан ҳар қандай устувор мақсадларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш чекланган.
Франция шарқида эса хавф даражаси сариқ ёки тўқ сариқ рангда бўлиб, автомобилларни ювиш ва хусусий боғларда сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилмоқда. Парижда эшиклари очиқ бўлган дўконларда кондиционерлардан фойдаланганлик учун жарима жорий этилган. Қоидабузарлар 150 еврогача жаримага тортилади.