Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Афғонистон ҳукуматини жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларига риоя қилишга чақирди.
Мурожаатда Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирилади.
Қайд этилишича, бу муваққат ҳукуматга ишончнинг мустаҳкамланишига олиб келади.
“Шунингдек, Афғонистон учун ён атрофдаги давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича аниқ истиқболларни очади”, дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатида.
Дилбар Ражабова тайёрлади