Энди битирувчиларга якуний давлат аттестациясини ўтказиш амалиёти бекор қилинади

Бунда олдинги йилда таълим ташкилотини тугатган, лекин якуний давлат аттестациясидан ўта олмаган битирувчилар, ягона интерактив хизматлар портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ўзи таълим олган таълим ташкилотига якуний давлат аттестациясидан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилади.

Битирувчилар мажбурий ҳамда мутахассислик фанларидан тест синови натижалари асосида олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади.

Мазкур тартиб хорижий фуқаролар ва Президент мактаблари битирувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қарор билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга таълим ташкилотлари томонидан умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Битирувчиларга санъат, маданият, спорт ва бошқа алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларининг мутахассисилик фанларидан якуний давлат аттестацияси юқори турувчи вазирлик ва идораларнинг белгиланган тартиби асосида таълим ташкилотлари томонидан ўтказилади.

учун умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказишни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига топшириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш ва олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда – таълим ташкилотлари) умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш ҳамда олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

• 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотлари битирувчилари (кейинги ўринларда – битирувчилар) учун умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази) томонидан ўтказилади;

• Бунда битирувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларини (кейинги ўринларда – мажбурий фанлар) ҳамда иккитадан тўрттагача бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган умумтаълим фанлари(кейинги ўринларда – мутахассислик фанлари)дан билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синови ўтказилади;

• тест синови натижалари бўйича битирувчиларга уч йил муддатга амал қиладиган электрон миллий сертификат (кейинги ўринларда – сертификат) берилади;

• битирувчиларга шаходатнома (ёки диплом) беришда якуний давлат аттестациясида битирувчиларнинг мажбурий фанлар бўйича тест синови натижалари инобатга олинади ва шаходатнома (ёки диплом)да қайд этилади;

• таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил давомида қониқарли баҳо олган битирувчилар тест синовига қўйилади. Бунда битирувчилар рўйхати Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тизимида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда – вазирлик ва идоралар) томонидан электрон идоралараро ахборот алмашинуви орқали Давлат тест марказининг платформасига интеграция қилинади;

• битирувчилар шаҳодатнома (диплом) олишлари учун тест синови натижаси бўйича мажбурий фанлардан тўпланиши лозим бўлган минимал балл Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади;

• тест синови натижаси бўйича мажбурий фанлардан минимал балл ва ундан юқори балл тўплаган битирувчилар якуний давлат аттестациясидан ўтган ҳисобланади;

• йил давомида тест синовини топшириб умумтаълим фанларидан сертификатга эга ва унинг бали Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган минимал ўтиш балига мос келган битирувчилар тегишли фанлар бўйича якуний давлат аттестациясидан озод этилади;

• тест синовлари ҳар йили июнь — июль ойларида Давлат тест маркази томонидан катта сиғимли биноларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда – Давлат комиссияси) томонидан белгиланадиган узоқ ҳудудлардаги биноларда қоғоз (ёки электрон) шаклда ўтказилади;

• мажбурий фандан минимал балл тўплай олмаган, узрли сабабга кўра (касаллиги, оила аъзоларининг вафот этганлигини, халқаро спорт мусобақаларида, олимпиада ва кўрик танловларда иштирок этаётганлиги) тест синовида қатнаша олмаган битирувчиларга асословчи ҳужжатларга мувофиқ якуний давлат аттестацияси тўлиқ якунланганидан икки ҳафта ўтгач ушбу фанлардан қайта тест синовини топшириш ҳуқуқи берилади;

• қайта тест синови натижалари бўйича етарли балл тўплай олмаган битирувчилар барча олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш танловида иштирок эта олмайди, уларга таълим ташкилотлари томонидан тегишли таълимни тугатганлиги ҳақида маълумотнома берилади ҳамда кейинги йил якуний давлат аттестациясида қайта тест синовини топшириш ҳуқуқи берилади.