Россиянинг етакчи компанияларидан бири муддати ўтган маҳсулотларни муҳтожларга тарқатиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда “МИР 24” маълум қилмоқда.
Маълум қилинишича, озиқ-овқат алмашуви лойиҳаси биринчи босқичда Москва ва Челябинскдаги бир нечта дўконларда ташкил этилади.
Супермаркетлар ходимлари ҳар куни яроқлилик муддати яқин кунларда тугайдиган нон маҳсулотларини танлаб олишади. Шундан сўнг, кўнгиллилар дўкондан танланган маҳсулотларни олиб, тезда муҳтож одамлар рўйхатига тарқатадилар. Ушбу ташаббусни Россиянинг бошқа шаҳарларидаги кўпроқ дўконларга кенгайтириш, шунингдек, озиқ-овқат алмашинуви доирасида ўтказиладиган товарлар тоифаларини кенгайтириш режалаштирилган.