Россия Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистонга маймунчечак касаллигини аниқловчи тестлар ҳадя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Роспотребнадзор» хизматининг маълум қилишича, маймунчечакни аниқловчи тест тизими «Вектор» давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.
«Роспотребнадзор» томонидан Россия тест тизимлари Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга топширилди. Бундан ташқари, мутахассислар ҳамкор давлатлардаги ҳамкасблари учун маймунчечакнинг лаборатория диагностикаси бўйича махсус семинарлар ташкил қилади, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Вектор» маркази тест тизимларини зудлик билан ишлаб чиқаргани, ҳозирда эса бутун Россия бўйлаб уни синовдан ўтказиш мумкинлиги ҳақида хабар берган.