Россиянинг импорти туфайли Қозоғистонда ғалла нархи арзонлашмоқда

Қозоғистон бу йил 13,5 млн тоннагача буғдой етиштириши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Eurasianet хабар берди.

Деҳқонлар нисбатан арзонроқ рус қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти уларнинг даромадларини қисқартириши мумкинлигидан хавотирда.

Мамлакатнинг бу йилги буғдой етиштириш прогнози 13—13,5 млн тоннани ташкил этади, яъни ўтган йилга нисбатан 15-20 фоизга кўп ҳосил олинади.

Йилига етиштирилаётган 12 млн тонна буғдойнинг қарийб ярми ички истеъмол учун мўлжалланган, қолган қисми эса хом ашё ёки ун сифатида экспорт қилинади.

Жорий йилда қарийб 7 млн тонна буғдой экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори ҳисобланади. Жорий йилнинг биринчи чорагидаги маълумотларга кўра, мамлакат Қозоғистоннинг қарийб 40 фоиз буғдойини импорт қилган.

Energyprom иқтисодий мониторинг агентлиги маълумотларига кўра, Эрон ва Афғонистон иккинчи ва учинчи йирик харидорлардир.
Айни пайтда Қозоғистон буғдой экспортига чекловлар қўймоқда. 5 июлдан сентябрь ойи охиригача хорижга атиги 550 минг тонна маҳсулот сотилиши мумкин.

Фермерлар учун хавф Россиядан арзонроқ буғдойнинг кириб келиши билан боғлиқ.

Россия бу йил рекорд даражада — 90 млн тонна буғдой йиғиб олади. Бу маҳсулотнинг бир қисми Қозоғистонга қонуний йўл билан ҳам, бошқа схемалар орқали ҳам жўнатилади, — деди Петропавловскдаги «Northern Grain» савдо компанияси асосчиси Евгений Карабанов.
Карабанов таъкидлаганидек, июль ойи бошидан бери Қозоғистонда ички дон нархи Россия импорти туфайли 17 фоизга арзонлашган. Бу тенденция давом этади.