Италиянинг Gucci модалар уйи энг машҳур брендлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «WWD» маълумот берди.
Рейтинг мода индустриясида истеъмолчиларни таҳлил қилишга ихтисослашган «Lyst» платформаси томонидан тузилган. Ушбу бренд рейтингда Balenciagaни ортда қолдирган. Хусусан, Gucci ва Adidas ҳамкорлиги июнь ойида италян бренди учун онлайн қидирувлар сонини 286 фоизга оширган.
Balenciaga машҳурлик рейтингида иккинчи ўринга тушган. Бироқ бренд яна биринчиликни қўлга киритиши мумкин, чунки Парижда унинг подиумида Дуа Липа (британиялик қўшиқчи), Ким Кардашьян (америкалик актриса, фотомодель), Николь Кидман (америкалик актриса, қўшиқчи) иштирок этгани таъкидланган.
Учинчидан ўнинчи ўринга Prada, Valentino, Louis Vuitton, Dior, Miu Miu, Fendi, Diesel и Burberry брендлари кирган. Рейтингда кейинги ўринларни ersace, Nike, adidas, LOEWE, Dolce & Gabbana, Saint Laurent, Bottega Veneta, Moncler, Off-White™ ва 20-ўринни Jacquemus эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз:
Аввалроқ смартфон сотуви бўйича IT компаниялар рейтинги эълон қилинган эди. Шунингдек, дунёдаги энг қиммат брендлар рейтинги ҳам мавжуд.
Дилбар Ражабова тайёрлади