Тафаккур вақти: ҲАЁТ САБОҒИ

Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан ҳеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он ҳам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.

Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан ҳам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди…
Мен ҳам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан ҳам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.

Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа ҳеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа барчаси узилиши мумкин экан.

Али Тантовий