Комиссия аъзоларининг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХваЖТСБнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси бўлди.
Қайд этиш лозимки, намойиш куни Махсус қабулхонага ҳам ҳужум уюштирилган натижада дарвоза, деворлар ва бинога зарар етказилган.
Ташриф чоғида, ушбу Махсус қабулхонада шахсларни сақлаб туриш, овқатланиш, тиббий хизмат ҳамда маданий хордик чиқаришларига мўлжалланган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, сақланаётган фуқаролар билан сухбатлар ўтказилди.
Маълум бўлишича, Махсус қабулхонада шахсларни сақлаш хоналари (камералар) ва бошқа объектлар видеокузатув мосламалари билан тўлиқ жихозланган. Мониторингда комиссия аъзоларига кузатув тасвирлари республика бўйлаб ягона тизимга бириктирилгани ва тасвирларни ўчириб ташлашнинг имкони йўқлиги тушунтирилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашишди.