Қашқадарёда банк раҳбари фуқародан тириклигини исботловчи «справка» сўрагани айтилмоқда

Кредит олиш учун банкка борган фуқаро банк раҳбари ундан яшаётганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилганини айтиб, бу маълумотни қаердан олиш мумкинлигини сўраб, президентга мурожаат қилди.

«Ҳамма ҳужжатларим жойида. Шу сабабдан бошлиқнинг олдига боришимни айтишди. Кирсам, банк раҳбари қўлимдан барча ҳужжатларни олди. Ҳужжатларим жойидалигини айтди, кейин эса тириклигимни тасдиқловчи маълумотнома олиб келишимни сўради. Мен билан гаплашаётган банк раҳбари менинг тириклигимга ишонмаяпти ва бу фактни тасдиқловчи ҳужжат олиб келинг, дейди. Айтингчи, борлигимни тасдиқловчи ҳужжатни менга ким беради? — дея мурожаат йўллаган эркак.