Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистоннинг Хоразм ва Навоий вилоятларида метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун максимал ҳаво ҳароратининг абсолют рекордлари янгиланди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Марказ маълумотига кўра, 22 июль куни Хоразм вилоятининг Туямўйин ҳудудида +47,5 даража қайд этилган. Навоий вилоятининг Учқудуқ ҳудудида 46,3 даража иссиқ кузатилган.
Маълумот учун, бутун метеорологик кузатувлар тарихи учун Ўзбекистонда ҳароратнинг энг юқори қийматлари (+50 даража атрофида) Қизилқум чўли ва Термиз шаҳрида қайд этилган.
Тошкентда максимал ҳарорат 1997 йил 18 июлда ўрнатилган (+44,6 даража).