Шавкат Мирзиёев «Astrum» академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда, дея хабар берди Президент матбуот котиби.
Хабарга кўра, Президент эътиборни кучайтириб, ёшларга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирган.
«Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун ‘Astrum’ академиясини бежизга танламадим. Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта», — деган Шавкат Мирзиёев.
Маълум қилинишича, бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, барча масалаларини ҳал қилиб берилади. Президент бу бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берган.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни ўз кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилган.
Дилбар Ражабова тайёрлади