Ижтимоий тармоқларда икки эркак икки аёлни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
2022 йилнинг 21 июль куни Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудида 1980 йилда туғилган С.Р., 1987 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1991 йилда туғилган И.Ш ва Ё.И.лар ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжал содир бўлган.
Жанжалда С.Р. ва А.Б.лар, И.Ш ва Ё.И.ларни уриб, уларга тан жароҳати етказишган.
Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари чиқиб, ҳолат расмийлаштирилган.
Ҳозирда Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.