Юртимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банкларт томонидан турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари ажратилмоқда.
Имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ўзининг меҳнати билан ҳисса қўшаётган ҳамда кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлармиз кўплаб учрайди.
Бироқ, айрим тадбиркорлар бу маъсулиятни унитиб қўйишмоқда.
Ана шундай маъсулиятини унитган тадбиркорнинг автомашинаси “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотилди.
Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 16.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Имкон металл сервис барака” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали фойдасига 806.018.000 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “JENTRA” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида кредит шартномасидаги тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан мазкур автомашина 75.000.000 сўм қийматда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган эди.
Жорий йилнинг 20.07.2022 йилда ўтказилган аукцион савдоларида мазкур автомашина 96.750.000 сўмга сотилиб, аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари белгиланган тартибда тақсимланди.