Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини асосан Қозоғистон ва Россиядан амалга оширган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қўмита озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, унга кўра 6 ой давомида Қозоғистонда амалга оширилган озиқ-овқат импорти 37,9 фоизни ташкил этган. Ундан кейинги ўриндан Россия ўрин эгаллаган — 25,6 фоиз.
Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам озиқ-овқат импорти амалга оширилган:
Бразилия — 11,9 фоиз;
Беларус — 4,3 фоиз;
Покистон — 2,9 фоиз;
Бошқа давлатлар — 17,4 фоиз