Янги Зелландия, короновирус пандемиясидан сўнг илк бор чегараларини бутунлай очди. Февраль ойидан бошлаб секин-аста чекловларни бекор қила бошлаган Янги Зелландияга эндиликда дунёнинг барча давлатларидан сайёҳлар келиши мумкин.
COVID-19 сабабли 2020 йил марть ойида биринчилардан бўлиб чегараларини ёпган Янги Зелландия, Австраля билан келишилган қисқа фурсатли саёҳатга рухсат беришдан ташқари хорижликларга чегарасини очмаган эди.
Янги Зелландия Президенти Жасинда Ардерн, бугунги чиқишида бу қадамнинг ниҳоятда муҳим эканлигини, фақат дунё ҳалиям пандемия билан курашаётган бир вазиятда инсонларнинг саломатлигини асраш энг бирламчи вазифа эканлигини таъкидлади.
Янги Зелландияга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг ҳаммаси эмланган бўлиши шарт ҳамда давлатга ташриф буюрганлар тест топширадилар. Лекин бугундан эътиборан карантин чекловлари бекор қилинди.
Шунингдек, Янги Зелландияга кириш учун визага эҳтиёжи бўлганлар ва давлатда яшаётган талабалар учун ҳам чекловлар олиб ташланади.
Чегараларнинг очилиши сабаб ўлкадаги мактабларнинг ва университетларнинг қайта жонланиши, бунинг давлат иқтисодиётига катта фойда келтиришидан умид қилиняпти.
Янги Зелландиянинг Туризм соҳаси бўйича вазири Стюарт Наш бу қарорнинг маҳаллий ишлаб чиқариш саноатлари учун ҳам катта фойда келтиришини айтиб ўтди.
Дунё бўйича кунлик COVID-19 га чалинганлар борасидаги таҳлиллар натижасига кўра, Янги Зелландия ҳозирда еттинчи ўринда.
Аукланд Университети эса ўтган ҳафта олиб борган таҳлиллар жараёнида чегараларнинг очилиши касалликка чалинганларнинг сонини 4 баравар ошишига сабаб бўлишини таъкидлаган эди.
Дилбар Ражабова тайёрлади