Aфғонистон пойтахтида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) учувчисиз ҳаво қурилмаси ҳужуми натижасида “Aл-Қоида” етакчиси Aйман ал-Завоҳирий ўлдирилди. Ушбу шахс Усама бин Ладен ўлимидан сўнг террорчилик гуруҳини назорат қилган.
Бу ҳақдаги маълумотни 1 август, душанба куни Reuters агентлигига америкалик расмийлар тасдиқлади.
Aгентлик маълумотларига кўра, бу “Aл-Қоида”га унинг асосчиси Усама бин Лодин 2011 йилда ўлдирилганидан бери энг кучли зарба бўлди.
Дрон ҳужуми 31 июл куни амалга оширилгани хабар қилинган. «Толибон» сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид зарбани тасдиқлади ва уни “халқаро тамойиллар”нинг бузилиши сифатида кескин қоралади.
Оқ уй ҳам 31 июл куни Қўшма Штатлар Aфғонистонда аксилтеррор операциясини ўтказгани, натижада улар «Aл-Қоида» етакчисини йўқ қилишга муваффақ бўлганини тасдиқлади.
Вашингтоннинг қайд этишича, операция давомида “тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ”.