ДТМ: тест синовлари 8 августдан бошланади

Давлат тест маркази хабарига кўра, бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда.

Тест ўтказиш вақтлари олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари 8459 та этиб белгиланган.