Хоразм вилояти Хонқа туманида 5 ёшли бола вафот этди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, тумандаги Тома маҳалласида жойлашган 24-сон давлат Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ў.Ш.А (5 ёш)нинг тушликдан сўнг тоби қочиши оқибатида зудлик билан тез ёрдам чақирилган. Аммо бола вафот этган.
«Бу бўйича суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қулувчи ташкилотлар томонидан якуний хулоса берилгач, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тўлиқ баёнот берилади», дейилади хабарда.