АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ҳар бир ҳаракати салбий сиёсий оқибатларга олиб келади. У кеча Пелоси хонимнинг Тайванга келишини танқид қилиб, спикерни «ақлдан озган» деб атади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ақлдан озган Нэнси Тайванда нима қиляпти? У доим муаммо келтириб чиқаради. Пелоси қилган ҳеч нарса яхшилик билан тугамайди (икки муваффақиятсизлик — импичмент, Вакиллар палатасининг йўқолиши), қаранг!» — деб ёзган Трамп ўзининг Трутҳ ижтимоий тармоғида.
Дональд Трамп аввал ҳам Пелосига нисбатан Cразй Нанcй (ақлдан озган Нэнси) лақабини бир неча бор ишлатган. Собиқ президент биринчи марта 2019 йил май ойида конгрессменнинг давлат раҳбари лавозимидан четлатиш ҳақидаги чақириқларига жавобан ушбу лақабни ишлатган:
Ақлдан озган Нэнси! Кеча уни кузатдим ва у бутунлай телбага айланган эди. Мен эса ниҳоятда барқарор даҳоман», — деган собиқ президент.
Пелоси хонимга ишора қилганда, Дональд Трамп «Нервоус Нанcй», «Нанcй Антоинетте» ва «МС-13 Lover» лақабидан ҳам фойдаланган.
Бундан ташқари Россия ТИВ Матбуот котиби Мария Захарова Пелоси хонимнинг Тайванга келишига нисбатан шундай фикр билдирди.
“Бу АҚШнинг Украина атрофида ўз қўллари билан яратган мутлақ фалокат, бу борадаги Европа давлатларига алоқадор барча нарсанинг муваффақиятсизлиги. Европаликлар Вашингтонга мурожаат қилишди ва бундан кейин нима бўлиши устида бошлиги қотди, чунки “остонада қиш”. Вазият ахборот парадигмасини кескин ўзгартиришни талаб қилаётганди, Пелоси буни бажарди”, деган Захарова.
Нэнси Пелоси 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди ва оролда бир кун ҳам бўлмай, бугун, 3 август куни қайтиб кетди. Бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди. Пелоси Тайванда орол маъмурияти раҳбари Цай Ингвен билан учрашди.
Бу воқеа АҚШ ва Хитой муносабатларини таранглаштирди. Расмий Пекин Пелоси келишидан олдин Тайвань яқинида ҳарбий машғулотлар бошлаганди. Ташрифдан кейин эса орол атрофида бир қанча ҳудудларда машғулотларга старт берилди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммуникелари қоидаларини жиддий равишда бузиши урғуланди. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.
Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.
Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.
Хитой ҳарбийлари Пелоси ташрифидан кейин шай ҳолатга келтирилди. Армия Тайвань атрофидаги бир нечта нуқтада ҳарбий машғулотлар бошлади.