Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.
Жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган.