Долларнинг расмий курси беш баробар ошди — Куба

Куба Марказий банки АҚШ долларининг расмий курсини бир доллар учун 120 куба песоси қилиб белгилади, бу амалдаги курсдан беш баравар кўп (бир доллар учун 24 песо).  Бу ҳақда “ТАСС” республика давлат телевидениесига таяниб маълум қилди.

Шунингдек, пайшанба кунидан бошлаб бошқа хорижий валюталар курслари ошиши хабар қилинган. Хусусан, евро 122 песодан ошади, энди унинг курси бир евро учун деярли 24 песони ташкил этади.

Куба банклари бир йилдан ортиқ вақтдан бери тақиқланган АҚШ долларини сотиб олишни бошлайди.