Шимолий Данимарка Университетида бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан олиб борилган янги изланишлар, аёл ва эркакларнинг қанча умр кўришлари билан боғлиқ фикрлар борасида янги баҳс-мунозаралар бошланишига сабаб бўлди.
Тадқиқотчилар, кўпчилик тарафидан эътироф этилган “Аёллар эркаклардан кўра кўпроқ яшайди” деган хулосанинг бутунлай нотўғри эканини ва эркакларнинг 100 дан 25-50 тасининг аёллардан кўра узун умр кўришини аниқлади.
Данимарка Университетига қарашли Аҳолининг фанлараро Динамикаси маркази томонидан олиб борилган таҳлиллар, 199 та давлатдан йиғилган 200 йиллик маълумотлар асосида эркак ҳамда аёлларнинг умр кўриш вақти ўрганилмоқда. BMJ open номли журналда нашр қилинган таҳлилларга кўра, оила қурган ёки талаба бўлган эркакларнинг умри аёлларникидан юқори. Тадқиқотчилар, изланиш олиб борган давлатларда ҳар 4 та эркакдан 1 та ёки 2 тасининг аёллардан кўра кўпроқ умр кўришини аниқлашди.
Эркаклар барқарор муносабатлардан манфатдордирлар
Таҳлиллар натижасига кўра, айни пайтда эркакларнинг аёллардан кўпроқ умр кўришлари кузатилган давлатларда эркаклар сони ортиб бормоқда.
Мутахасислар, натижаларнинг бундай ўзгаришига сабаб ичкилик ҳамда чекиш каби зарарли одатларнинг ҳам сабаб эканлигини таъкидлашмоқда. Эркаклар 20 ва 30 ёшларида ичкилик ва чекиш одатига кўп ружу қўйишлари ҳам 60 ёшларда ўлимнинг кўпайишига сабаб бўлишига диққатни қаратадилар.
Жуфтларнинг ўзаро муносабатлари ҳам бу борада ўз таъсирига эгалигини айтган тадқиқотчилар, эркакларнинг барқарор муносабат ва тотув оила муҳитида бўлишларини ўзлари учун аёллардан ҳам кўпроқ фойдали деб билишларини, бунинг эса умр кўриш кўрсаткичига таъсир қлиишини ифодалашди.
Мутахасислар, умумий маънода аёллар ҳалиям эркаклардан кўра кўпроқ яшашини, лекин ўртадаги фарқ тахминлардан ҳам оз эканлигини айтишмоқда. Бу борада янада аниқ хулосага келиш учун эса давлатларда алоҳида изланишлар олиб борилиши лозим.
Дилбар Ражабова тайёрлади