Мутасаддиларга бир ой муддатда:
➖ хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш;
➖ хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.