Антарктикадан ташқари дунёнинг бошқа барча ҳудудларда қушлар чиқиндилар орасида яшашга мажбур бўлаётгани кузатилди.
Европа иттифоқи “Қушларни асраб-авайлаш ва чиқиндилар” номли лойиҳа асосида дунёнинг турли жойларидан шу мавзу билан боғлиқ суратлар йиғмоқда.
Лойиҳа, чиқиндиларимизнинг қушларга қандай таъсир қилишини тушуниб етишимиз ҳамда унинг олдини олишни мақсад қилган. Одамларнинг жўнатган суратлари лойиҳанинг веб сайтига жойланмоқда.
Лойиҳага раҳбарлик қилаётган олимлар суратларда кўпинча балиқ овлаш учун тўрлар, юзга тақиладиган ниқоб кабиларнинг акс этгани ёки уларга қушларнинг ин қурганликлари ўз ифодасини топганлигини таъкидлашмоқда.
Тадқиқотчи доктор Алекс Бонд Лондрадаги Табиат Тарихи Музейи уйида шу лойиҳа бўйича изланишлар олиб боряпти. Бонд: “Агар қушлар уясини дарахт шохига қурса, ичида пластик чиқиндилар бўлиши эҳтимоли янада юқори бўлади. Бу борада текширувлар олиб борсангиз дунёнинг барча ўлкаларида худди шу ҳолат кузатилаётганига гувоҳ бўласиз. Пластик чиқиндилар глобал муаммо. Бизга Япония, Австраля, Шри Ланка, Англя ва Шимолий Америкадан суратлар жўнатишди” дейди.
Тадқиқотчилар гуруҳи, чиқиндиларнинг асосий қисми, 100 да 25 % и пандемия вақтида ишлатилган ниқоблар ва қўлқоплар эканлигини аниқлашди.
Бонд: “Аксарият қисми ниқоблар бўлиб, тиббий ниқоблар учун турли материаллар ишлатилади. Ниқоблар гоҳида қушларнинг оёғига осилиб турганини, баъзан эса ниқобнинг бурун учун мўлжалланган қаттиқ қисмини қушлар ейишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин” дейди.
2020 йил апрельда бир қушнинг ниқобга оёқларидан осилиб, дарахт шохида турган ҳолати акс этган сурат тарқалди. Кейинчалик бундай суратлар кўпайиб кетди. Бу эса қисқа фурсатда одамларнинг атроф-муҳитга қанчалик зарар бераётганидан далолат беради.
Юқоридаги мулоҳазалардан маълум бўладики, тишни тозалаш ёки бошқа тозалик учун қилаётган уринишларимиз дунёни қутқара олмайди. Атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун фақатгина уйимизни тозалаш эмас, балки остонадан ташқаридаги ҳаётга ҳам жиддий қарашимиз талаб этилади. Зеро, ер юзида биздан бошқа жонзотлар ҳам соғлом ҳаёт кечиришга, тоза ҳаводан нафас олишга тўлақонли ҳақлидирлар.
Дилбар Ражабова тайёрлади