Таиланднинг Чонбури провинсиясидаги Mountain B тунги клубида содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб маълум қилмоқда.
Полиция полковниги Вуттипонг Сомжайнинг таъкидлашича, ёнғин жума куни соат 1:00 да бошланган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача аниқланган барча қурбонлар Таиланд фуқаролари. Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқ.