Испанияда икки нафар бола келиб чиқиши номаълум бўлган гепатитдан вафот этди. Бу ҳақда «El Pais» хабар берди.
Аниқлик киритилишича, вафот этганлар олти ёшли ўғил бола ва 15 ойлик чақалоқ бўлган. Ўғил болада касаллик симптомлари 2 июль куни бошланган, 18 июлда эса у мия шиши билан трансплантация қилиш учун Мадриддаги шифохонага ётқизилган.
Трансплантация 29 июль куни амалга ошган ва у жарроҳлик амалиётидан 24 соат ўтиб вафот этган. Касал бўлган чақалоқ ҳам жигар трансплантациясига муҳтож бўлган, у ҳам 24 соат ичида вафот этган.
Мамлакатда гепатит билан касалланган жами 46 та ҳолат қайд этилган. Уч нафар бемор аллақачон жигар трансплантациясидан ўтган: уларнинг икки нафари ўғил бола ва уч ёшли қиз. У орган трансплантацияси натижасида омон қолишга муваффақ бўлган.
Дунёда келиб чиқиши номаълум гепатит билан касалланган сони июль ойида 1 мингга яқинлашган.