АҚШнинг Пенсилвания штатидаги икки қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда CBS полицияга маълумотларига таяниб.
Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола борлиги айтилмоқда. Бино бутунлай ёниб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, уйда бўлган уч киши қочишга муваффақ бўлган.
Ёнғин сабаби номаълум, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда