Президент Ражап Тоййиб Эрдўған ва Россия Давлати президенти Путин Россиянинг Қораденгиз соҳилидаги дам олиш маскани Сочида учрашди.
Эрдўған ушбу учрашувда икки давлатнинг сиёсий, иқтисодий ҳамда тижорий масалаларининг кўрилганини таъкидлади.
Шунингдек, музокара чоғида Сурия ва Ливия ҳақида сўз борди. Ҳар иккала лидер Суриядаги барча террор гуруҳларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш кераклигига алоҳида тўхталди.
Ливиянинг тинчлиги, мустақиллиги улар учун муҳим эканлигини тилга олишди.
Россия матбуот хизматининг хабарига кўра, Туркия Россияга, сотиб олган гази учун Рус рубли билан тўлов қилишга рози бўлди.
Президентларнинг олдида турган кундалик масалалардан яна бири эса Украинада давом этаётган уруш ҳамда ғалла экспорти мавзусидир.
Ушбу учрашув Туркия ва Россия муносабатларида янги саҳифа очилишини таъкидлаган Эрдўған Суриянинг тинчлиги учун ҳам ижобий натижа бўлишини айтди.
Эслатиб ўтамиз: Эрдўған ва Путин 19 июльда Эроннинг пойтахти Теҳронда учрашишган эди.
Дилбар Ражабова тайёрлади