Ўзбекистонда киберхавфсизлик рейтинги: ким биринчи?

Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани ҳолати бўйича 2022 йилнинг 2-чораги якуний натижалари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, баҳолаш ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар тақдим этган маълумотларга асосланган.

Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган топ-10 ташкилотлар рўйхати:

Адлия вазирлиги — 97,3 балл;
Марказий банк — 97 балл;
Давлат статистика қўмитаси — 95,2 балл;
Давлат божхона қўмитаси — 95,1 балл;
Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки — 95,1 балл;
Фарғона вилояти хокимлиги — 94,6 балл;
Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92,6 балл;
Навоий кон-металлургия комбинати — 92,3 балл;
Тошкент шаҳар хокимлиги — 91,9 балл;
Наманган вилояти хокимлиги — 91,7 балл.