Техника тараққиёти натижасида нафақат вақт тиғизлашди, балки шу вазиятга монанд ҳолда одамларнинг асаблари ҳам анча таранглашгани барчамизга кундек равшан. Фикримизнинг исботини эса навбат кутиш керак бўлган ҳар қандай манзилда, айниқса, йўлларда кўп учратамиз. Бир-бирига қўпол ва қўрс муомалада бўладиган одамлар эндиликда ҳеч иккиланмасдан бир-бирининг қулоғини узиб олишдан ҳам тап тортишмаяпти.
Ишонмаяпсизми? Унда қуйидаги воқеага эътибор беринг. Куни кеча Мексикадаги метролардан бирида жанжал чиқди. Хабарларга кўра, Мексиканинг пойтахти Мехико шаҳрида метрода кетаётган бир аёл унга тажовуз қилишаётганини айтиб атрофдагилардан ёрдам сўраган. Жанжал шундан кейин бошланган. Тўполон борган сари катталашаётганини кўриб, жанжалга аралашган бир йўловчи зўравоннинг қулоғини қаттиқ тишлаш натижасида узиб олган. Метродаги йўловчилар тезда ички ишлар ходимларини чақиришган, шифокорлар эса зўравонга тезда биринчи ёрдам кўрсатишди. Аёл зўравондан шикоят қилганлиги сабаб мазкур воқеа қаҳрамонларининг устидан тегишли ҳукм чиқариш учун ходимлар томонидан олиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз:
АҚШ лик боксчи Майк Тайсон 1997 йилда иштирок этган бир мусобақада рақибининг қулоғини тишлаб узиб олган эди.
Дарвоқе, агар келишмовчилик чиқса, сиз ҳам одамларнинг қулоғини тишлаб узиб юрманга! Мултқаҳрамон айтганидек “Келинглар, дўст, иноқ бўлиб яшайлик.
Дилбар Ражабова тайёрлади