Президент “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Эндиликда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолиятини баҳолаш, хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш, хизматни тугатиш масалаларида субъектив ёндашувларга барҳам берилади.

Фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Умид қиламизки, қонун амал қиладиган барча идоралар унинг талабларига тўлиқ риоя этадилар.

Энг муҳими қонун давлат хизмати соҳасидаги коррупция даражасини сезиларли пасайишига ҳисса қўшади.