Ғарб матбуотининг хабар қилишича, Халқ озодлик армияси (ХОА) Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси душанба (8 август) куни денгизда ва Тайван ороли атрофидаги ҳаво ҳудудида навбатдаги ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
ХОА ушбу машқлар доирасида сувости кемаларига қарши ҳаракат ва денгиз ҳужуми операциялари ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.
Машғулотлар Хитой қуролли кучлари 4-7 август кунлари Тайван ороли атрофидаги олтита ҳудудда ўтказган кенг кўламли машғулотлар якунланганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.
Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, Тайван ороли атрофидаги машғулотлар давомида денгиз ва ҳаво блокадасининг бутун жараёни ҳамда йирик оролларни назорат қилиш кампанияси тўлиқ такрорланган, — дейилади Хитойнинг Huanqiu Shibao нашрида.
Орол яқинида ўтказилаётган жорий машғулотлар давомида Хитой Халқ озодлик армиясининг баллистик ракеталари биринчи марта орол узра учиб ўтди, денгиз флоти ва ҳаво кучлари Тайван атрофида эркин ҳаракатланишни амалга оширди, дейилади мақолада.