Қозоғистон президентини ўлдирмоқчи бўлган хорижий разведка агентининг шахси аниқланди

Қозоғистон махсус хизматлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агентини қўлга олган эди. Миллий хавфсизлик қўмитаси суиқасдни тайёрлаган шахснинг исмини ошкор қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

“Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон Президентига суиқасдни тайёрлаган шахснинг исмини ошкор қилди. Бу собиқ журналист Аян Атигаев бўлиб чиқди. У хорижий агент бўлган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, МҲҚ томонидан Аян Атигаевга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 24-моддаси 1-қисми ва 255-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи моддада мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, Қозоғистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум қилиш ёки ундан маҳрум қилиш шарти билан умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.