Маямидан Истанбулга учаётган Тurkish Airlines самолёти бортидаги бахтсиз ҳодиса туфайли Бухарестга қўнди. Digi 24 хабарига кўра, парвоз вақтида йўловчилардан бирининг тоби қочиб вафот этган.
Қўнгандан сўнг аэропортнинг тиббий гуруҳи ва тез ёрдам машинаси бортга кўтарилган. Шифокорлар беморни жонлантиришга ҳаракат қилишган, аммо кеч эди. Самолётда 234 нафар йўловчи бўлган.