Россия ва Украина қайта битим имзолади

Украинанинг Россия ёқилғини Европага етказиб беришини тўхтатгани сабаб кеча Украина ва Россия қайта битим имзолади. Қайта имзоланган битимга кўра, Европага нефт етказиш давом эттирилгани маълум бўлди.

Украина ёқилғи ширкати орқали Европага ёқилғи етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида Словакия ёқилғи ширкати изоҳ бериб, Украина ва Россия ўртасидаги тушунмовчилик бартараф этилгани ҳамда ёқилғи етказиб бериш яна давом этаётганини билдирди. Пайшанба ва жума кунлари ёқилғининг Можаристон ва Словакияга етиб боришини кутяпмиз, деб қўшимча қилди Словнаф.

Россия ёқилғи ва табиий газ ташувчи ширкати Транснефтнинг баёнотчиси Игор Дамин берган интерьвюсида Можаристон, Чехия Словакия йўналишлари бўйича ёқилғи экспорти бутунлай тўхтатилган эди. Белорусиядан эса Полония ҳамда Олмонияга етказиб бериш давом этмоқда, деган эди.

Дилбар Ражабова тайёрлади